баннер
29 мар 2025
10:16

    Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарадаги 72 метр узунликдаги кўприкни таъмирдан чиқарди

    Боткен вилояти Қадамжой тумани ҳудудида жойлашган Кожошкен дарёси устида ўтган кўприк таъмирланди.

    Таъмирланган кўприк Қирғизистоннинг Қайтпас-Ўтукчу йўли устида жойлашган. Бу кўприк Ўзбекистон билан чегарада жойлашган бўлиб, Ўзбекистоннинг Сўх анклави билан боғлайди.

    Кўприк қайта тиклаш ишлари 2024 йилнинг апрелидан бошланди. Шу муносабат билан Қайтпас-Ўтукчу трассаси вақтинча ёпилган. Асосий йўл ёпилгани боис фуқаролар Сўх туманига бир муддат Боткен туманининг Апкан қишлоғи орқали ўтган йўл бўйлаб бориб келишига тўғри келди.

    Олдинроқ кўприкни текширган мутахассислар уни ҳаракат учун хавфли деб топган эди. Мазкур йўлда ҳаракатланиш интенсивлиги сабабли қўшимча кўприк устунларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Таъмирлаш давомида кўприкка янги асфальт ётқизилди.

    Кўприкнинг умумий узунлиги 72 метрни ташкил қилади. Уни қайта тиклаш ишлари Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги томонидан амалга оширилди.

    Кўприк 10 июлдан бошлаб ҳаракат учун қайта очилди, деб хабар беради osh.turmush.kg.


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech