Смоленск вилоятида кўприк қулаб тушди, оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди, беш киши жароҳатланди

    Смоленск вилояти (Россия Федерацияси) Вязьма шаҳрида Панинский кўпригининг қулаб тушиши оқибатида бир киши вафот этди, беш киши шифохонага ётқизилди.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бўйича матбуот хизмати хабар берди.

    Ҳодиса оқибатида 6 киши тан жароҳати олди, улардан 5 нафари касалхонага ётқизилди, 1 нафари вафот этди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. “Машинада бўлган аёл вафот этди”. Юк машинасида бўлган эркакнинг аҳволи оғир экани қайд этилди.

    Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўз навбатида, жабрланганларнинг аҳволи ўртача ва оғир деб баҳоланаётганини таъкидлади. “Жабрланганларнинг аҳволи ўртача ва оғир. Уларнинг барчасида кўплаб тан жароҳатлари бор”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

    Касалхонага ётқизилганлар орасида 2010 йилда туғилган бола ҳам бор. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, вилоят губернатори Василий Анохин топшириғига кўра вилоят клиник шифохонасидан жарроҳлар, нейрохирурглар, анестезиолог-реаниматологлар, шунингдек, ихтисослаштирилган педиатрия бригадаси ва психологлардан иборат ихтисослаштирилган тез тиббий ёрдам бригадалари юборилган.

    Москва вилоятлараро транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, кўприкнинг қулаши оқибатида темир йўл рельсларига шикаст етган, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Москва темир йўли матбуот хизмати хабарига кўра, Вязьма – Семлево участкасида поездлар ҳаракати тўхтатилган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates