баннер
29 мар 2025
14:47

    Пойтахтда Наврўз боғи яқинидаги кўприк икки кунга транспорт ҳаракати учун ёпилди

    Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасидаги кўприк 24 майгача (шу куни ҳам) транспорт ҳаракати учун ёпилди.

    Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

    Ахборот хизматининг қайд этишича, кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

    «Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга иш вақтида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech