Тошкентда 2 та иссиқхона табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани аниқланди

    Энергетика 14 феврал 2025 717

    Ушбу қоидабузарликлар оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 601,2 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Қайд этилишича, “Ўзенергоинспекция“ Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида Қибрай тумани “Обод“ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Р.М. ва Р.Т.лар ўз хонадонларида иссиқхоналар ташкил қилиб, таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates