Омбудсман: фуқаронинг 51 млн сўмлик жаримаси бекор қилинди

    Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқарога Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузгани учун 51 млн сўм миқдордаги белгиланган жарима бекор қилинди.

    Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмат маълум қилди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи фуқаро Н.Н. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига унга қўлланилган жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўради. У ўз мурожаатида табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузгани важи билан Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазосини белгиланганлигини маълум қилди.

    Минтақавий вакил фуқаро Н.Н. мурожаати асосида жойига чиқиб ўрганиш ўтказди. Аниқланишича, девор билан ўралган 280 м² ҳудуд Қибрай туман ҳокимининг 2005 йилдаги қарори асосида фуқаронинг онаси фуқаро Н.К.га ободонлаштириш учун ажратилган ва ушбу ер майдон учун 18 йил ер солиғи тўлаб келинган. Ҳозирда ушбу ҳудудга га 25 туб ҳар-хил турдаги мевали дарахтлар экилган. Яъни, фуқаро ободонлаштириш учун ажратилган ер майдонини девор билан ўраб олган ҳалос, у ерда қурилиш ишларини амалга оширмаган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Н.Н.нинг жарима жазосини бекор қилиш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судига даъво ариза киритилди. Суд қарорига кўра фуқаро Н.Н.га қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазоси бекор қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates