Ўзбекистонда аёл маҳкумлар учун махсус шифохона очилди

    Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида аёллар бўлинмаси иш бошлади.

    Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 23 июль куни 23 сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Котибият ходимлари ҳам иштирок этиб, беморларга яратилган шароитлар билан танишишди.

    Қайд этиш лозим, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ушбу муассасага амалга оширган мониторинг ташрифларида ушбу касалхона аёл маҳкумаларга ҳам хизмат кўрсатиши кераклигини тавсия қилган эди. Омбудсман бу муассасада бошқа ёпиқ муассасалардан фарқли ўлароқ, тиббий ходимлар етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар йўқлиги, барча турдаги тиббиёт мутахассислари ўрни банд қилинганига эътибор қаратган.

    Мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 20 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates