Бухоролик олимлар табиий газ хавфсизлигини таъминловчи маҳаллий кимёвий модда олиш технологиясини яратади

    Фан 23 январ 2021 1699

    Бухоро муҳандислик-технология институти «Одорант» кимёвий моддасини маҳаллий хом-ашёдан ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйиш ҳамда тижоратлаштириш мақсадида «Ўзтрансгаз» АЖ билан 1 млрд. сўмлик келишувга эришилди.

    Табиий газ ҳид ва рангга эга эмас, бироқ унинг ҳавода тарқалиши инсонларнинг заҳарланишига, шунингдек кучли портлашлар юзага келишига сабаб бўлади.

    Шу боис техник носозликлар туфайли газ чиқишини эрта аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида газга одорантлар – ўз ҳиди билан ҳавода газ борлиги ҳақида хабар берувчи моддалар қўшилади.

    Ўз навбатида газни одорантлаштирувчи реагентлар физиологик жиҳатдан хавфсиз бўлиши талаб этилади. У металлар ва газ тармоқларидаги материаллар билан реакцияга киришмаслиги, шунингдек, табиий газнинг хусусиятларини ўзгартирмаслиги талаб этилади.

    Газ одатда газ станциялари ёки марказлаштирилган нуқталарда одоризацияланади. Одорант моддалари ҳозиргача хориждан экспорт қилинаётгани боис импорт ўрнини босувчи маҳаллий одорантларни ишлаб чиқариш соҳа мутахассислари ва илм-фан ходимлари олдида турган долзарб масала ҳисобланади.

    Экспертлар импорт ўрнини босувчи одорантни маҳаллий шароитда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча шарт-шароитлар мавжудлигини тасдиқламоқдалар.

    Бухоро муҳандислик-технология институти олимлари томонидан яратилиши кутилаётган «Одорант» кимёвий моддаси табиий газни ҳид билан таъминлаш учун хизмат қилиши билан бир қаторда этилтионат асосида органик синтез тармоғининг ривожланишига ҳисса қўшади. Натижада келажакда фармацевтика саноати учун бошқа хом ашёлар, инсектицид ва гербицидлар олиш имконияти туғилади.

    Технология жорий қилиш натижасида йилига 300 минг АҚШ долларигача маблағ тежалиши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates