Асал Файзиева Жондор туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.
Айни пайтда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган иқтидорли йигит-қизлар қаторида Асал ҳам ҳар бир дақиқасини унумли сарфлаб, илм-фан сирларини чуқур ўзлаштиришга, чет тилларини мукаммал ўрганишга интиляпти.
Ана шу интилишлари натижаси ўлароқ у яқинда инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи имтиҳонда 8 балли натижани қайд этиб, IELTS сертификатини қўлга киритди.
Асалнинг келажакдаги мақсади – дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларда таълим олиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир.










