24 апр 2025
00:43

    Хоразмлик 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топмоқда

    Иш берувчиларга Жавоҳирнинг ўз ишига ёндашуви ёққани сабабли унга фойдаланиши учун энг замонавий технология воситаларини ҳам олиб беришган.

    Урганч шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Мақсудов ёш бўлишига қарамай бугун замонавий касбларни ўрганган ҳолда ўқиш билан бир маромда фрилансерлик ортидан даромад топмоқда.

    Жавоҳир 15 ёшидан замонавий касбларни ўрганиш мақсадида дастурлаш, копирайтинг, график дизайн, мобилография, монтажёрлик, визуал пиар ҳамда СММ соҳаларини мукаммал ўрганишни бошлаган.

    «9 ёшимда отам уйимизга ноутбук олиб келиб, уни бошдан оёқ тушуниб, компьютерда бемалол ишлайдиган бўлинг, мабодо компьютер ишдан чиқиб қолса ҳам, ўзингиз таъмирлаб, барча дастурларни қандай ишлашини ўрганиб олинг, деб қўлимга топширган эди. Бу мендан АйТи соҳасини жиддий ўрганишимга туртки бўлди» — дейди қаҳрамонимиз.

    Айни вақтда Жавоҳир замонавий касбларни ўрганиш ортидан, креатив фикрлаш қобилияти, ижодий салоҳияти сабабли «KHISO» Olympiads School, «Урганч соҳил бўйи уйлари» қурилиш компанияси, «Unify» ўқув маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасида фрилансер сифатида фаолият юритиб келмоқда.

    Иш берувчиларга Жавоҳирнинг ўз ишига ёндашуви ёққани сабабли унга фойдаланиши учун энг замонавий технология воситаларини ҳам олиб беришган.

    Жавоҳирдан тил билиш даражаси ҳақида сўраганимизда, IELTSʼдан 6,5 балли борлигини айтди. Ҳозирда эса Жавоҳир Вестминистер халқаро университетига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўрмоқда. Унинг мақсади АйТини янада чуқур ўрганиш, унинг янги қирраларини кашф этиш ва ёшларга ўргатишдан иборат.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech