баннер
27 мар 2025
09:54

    Бухоролик шифокорлар Туркияда малака оширади

    Туркия давлатида бўлиб турган Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Э бошчилигидаги делегация қардош мамлакатнинг Соғлиқ билимлари университети ректори Кемалиддин Айдин билан учрашиб, ушбу йўналишда навбатдаги келувга эришди.

    Қайд этилишича, жорий йилда бошқарма маъмурияти ҳамда ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларидан 25 нафар раҳбар тиббий менежмент бўйича 7 кунлик ўқув дастурида қатнашади. Шунингдек, 75 нафар мутахассис бир ойдан тўққиз ойгача Туркияда малака ошириш имкониятига эга бўлади.

    Вилоятнинг бир гуруҳ ёш шифокорлари Соғлиқ билимлари университетига ўқишга юборилади. Шу аснода Бухорода трансплантация, кардиохирургик, нейрохирургик, онкогематологик, эндокринологик операциялар ва бошқа юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech