баннер
7 апр 2025
07:05

    Юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор — ССВ

    Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз бўйлаб ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олгани, айниқса, мактаб ва боғчаларда касаллик кенг тарқалгани, оқибатда поликлиникалар эмланмаган бемор болалар билан тўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Айни пайтда эса юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ.

    Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий характерга эга бўлиб, уларнинг кўтарилиш даври куз-қиш ва қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Бундан эса зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.

    Бир неча кун аввал мамлакатимизда қиш мавсумига хос бўлмаган илиқ об-ҳаво кузатилди. Кеча эса, аксинча, ҳудудларда қор ёғиб ўтди. Албатта, ҳавонинг бундай тез-тез ўзгарувчанлиги боис аксарият инсонлар мавсумга мос кийинишга етарлича эътибор қаратмайди. Қолаверса, бундай иқлим шароитида хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилади.

    “Биламизки, респиратор хасталикларни келтириб чиқарадиган вирусларнинг турлари жуда кўп. Грипп, парагрипп, реновирус, аденовирус, ҳатто, коронавирус инфекциялари шулар жумласидан. Шу сабабли ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекцияларни табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур, — дейди Нурмат Атабеков.

    Мутахассис иммунитет мустаҳкамлигини таъминлаш учун мева-сабзавотлар, турли кўкатлар ва қайнатмалар истеъмол қилиш ҳамда мавсумга мос кийинишни тавсия этди ва мавсумий респиратор касалликлар тарқалишининг олдини олишга эътиборли бўлишга чақирди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech