Бухоролик ёшлар «SEAMO – 2020» халқаро олимпиадасида муносиб иштирок этдилар

    Таълим 14 октябр 2020 1342

    Бухоролик ёшлар «SEAMO – 2020» халқаро олимпиадасида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

    Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси («SEAMO – 2020»)да Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг иқтидорли ёшлари ўзларининг билим жиҳатидан тенгсиз эканини яна бир карра исботлади.

    Цингапур республикасининг «Global – SEAMO» ташкилоти томонидан анъанавий ташкил этиб келинадиган заковат баҳсининг барча тест саволлари халқаро туризм соҳаси тараққий топган Цингапурнинг «Terry Chew Akademy» олий таълим даргоҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

    Онлайн кўринишда ташкил этилган халқаро билимлар беллашувида Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 нафар ёш истеъдод соҳиби Бухоро шаҳрида баҳсларга киришди.

    Натижада мусобақада иштирок этган 8 ва 9-синф ўқувчилари Асилбек Абдуқаюмов ва Анваржон Рахматов олтин медалга сазовор бўлди.

    Мактабнинг 9-синф ўқувчилари Отабек Жўрабеков ва Муҳаммадали Равшановлар эса бронза медалини қўлга киритди. Мактабнинг 10-синф ўқувчиларидан Жасур Рўзибоев кумуш, Лазизбек Ражаббоев ва Азизбек Эргашовлар бронза медалларига сазовор бўлди.

    Ёшлар умумжамоа ҳисобига 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўшиб қўйди. Жорий йил 18-19 январь кунлари Голд-Кост (Австралия) шаҳрида математика фанидан бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида Қоракўл халқаро математика мактабининг 8-синф ўқувчиси Бекзоджон Нуриддинов барча рақибларидан устун келиб, олтин медални қўлга киритган эди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates