The Times нашрининг ёзишича, ҳомийлик қилинган тадқиқот муз қалинлигини сунъий равишда оширишга қаратилган. Режани амалга ошириш учун сув ости робот қурилмаларидан фойдаланилади.
Тажриба ўтказиладиган жой Виктория ороли бўлади. Кембриж университети шифокори раҳбарлик лавозимини эгаллайди.
Дастлабки маълумотларга кўра, уч қиш мавсумига мўлжалланган лойиҳа лаборатория тадқиқотлари, компьютер моделлаштириш ва жойларда амалий синовларни ўз ичига олади.
Таъкидланишича, агар тажриба муваффақиятли ўтса, олимлар музни бурғилаш ва музлаган сувнинг янги қатламларини яратишга қодир бўлган ярим миллион автоном сув ости роботлари тизимини жорий этишни таклиф қилишади.
Бундай лойиҳанинг қиймати ўн миллиард доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Арктиканинг “қайта музлаши” атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича ишларни тўхтатиш “ниқоби”га айланиши мумкин, деб хабар беради news.rambler.ru.








