Талабнинг камайиши ҳақидаги статистик маълумотни Adzuna иш қидириш платформаси тақдим этди. Нашрнинг таъкидлашича, сунъий интеллектнинг кенг қўлланилиши, ходимлар сонини қисқартириш компаниялар фаолияти самарадорлигини ошириш имконини берди. Шундай қилиб, тажрибасиз мутахассислар учун иш топиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Хусусан, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш муносабати билан Буюк Британия ва Европанинг йирик телекоммуникация компанияларидан бири British Telecommunications 2023 йилда 40-50 минг ходимни қисқартиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Яқинда Массачусетс технология институтининг америкалик олимлари тил моделларидан фойдаланиш ва когнитив функцияларнинг пасайиши ўртасидаги ташвишли алоқани аниқлашди. Тажрибада ChatGPT чатботидан фойдаланган ҳолда иншо ёзган иштирокчиларда мустақил ишлаганларга қараганда мия фаоллиги сезиларли даражада камайгани аниқланди, деб хабар беради gazeta.ru.