Буюк Британияда коронавирусга ва гриппга қарши вакциналарни бирлаштиришни таклиф қилди

    Долзарб 18 август 2021 2070

    Фуқароларни иммунизация қилиш қулай бўлиши учун коронавирус ва гриппга қарши вакциналарни битта инъекцияга бирлаштириш мумкин. Вакцина ишлаб чиқариш ва инновация маркази (VMIC) ижрочи директори Метью Дюшарс шундай таклиф билан чиқди деб хабар беради Daily Mail.

    Докторнинг сўзларга кўра, марказ аллақачон дори воситаларини қўшиш имкониятларини ўрганишга киришди. «Бу кўп вақтни тежайди ва бунда биттагина укол қилиш қулайлиги бор», — деб таъкидлайди Дюшарс. У яна агар одамларга мавсумий вакцинанинг иккитадан кўп уколини бир мартада қилишга тўғри келса, унда уларнинг барчасини биттага бирлаштириш афзалроқ бўлишини таъкидлади.

    Буюк Британия ҳукумати бу экспериментни ҳали маъқуллагани йўқ. Газетада ёзилишича, келаси кузда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19га қарши ва гриппга қарши вакциналарни бир вақтнинг ўзида тананинг ҳар жойига укол қилишни режалаштирган.

    Аввал Шарқий Англия университетининг Норидж тиббиёт мактаби профессори Пол Хантер келажакда COVID-19 оддий шамоллашнинг яна бир турига айланиб қолади деб эълон қилган. Хантер коронавирусга қарши коллектив иммунитетини қўлга киритиб бўлмаслигини, COVID-19нинг белгилари коронавируснинг енгил тури билан касалланганларда учрайдиган белгиларга ўхшаб қолишини башорат қилган, деб хабар беради Lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates