Бу мамлакатлар расмийлари аҳолини шахсий ҳимоя воситаларидан, хусусан, ниқоблардан фойдаланишга чақирмоқда. Бу ҳақда Nikkei Asia нашрига таяниб, ТАСС хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Таиландда 18-24 май кунлари COVID-19 билан касалланишнинг 53,5 минг ҳолати қайд этилган. Унгача, январдан май ойининг ўрталарига қадар, 187 000 бор инфекция ҳолатлари қайд этилган.
Касаллик, айниқса, пойтахт Бангкокга таъсир кўрсатди. Бу апрель ойида Таиланд Янги йили бўлган Сонгкран фестивали билан боғлиқ. Фестиваль давомида анъанавий тарзда сув тўппончасидан отиш жанглари ўтказилади.
Май ойининг ўрталаридан бошлаб пойтахтдаги мактаблар биноларига дезинфекциялаш воситалари сепилди, айрим таълим муассасалари масофавий таълимга ўтди.
Таиланд ҳукуматининг таъкидлашича, давлат органлари етарли миқдордаги ҳимоя ниқоблари, бир марталик тестлар ва қўлларни тозалаш воситаларининг арзон нархларда мавжудлигини назорат қилмоқда, деб хабар беради eadaily.com.