Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма аниқланди

    Долзарб 9 октябр 2022 2764

    Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган.

    Бу 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади. Ҳозирча қўлёзма кимнинг қаламига мансуб экани, ким томонидан, қаерда кўчирилгани маълум эмас.

    Душанбедан топилган бу ноёб қўлёзманинг нусхасини Ўзбекистонга келтириб, таниқли тарихчи ва манбашунос олимларимиз ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган.