CASHBOX қурилмасида барчаси мужассам

    Ушбу қурилма коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, солиқларни тўлаш, уяли телефон, таксометр ва тадбиркорлар учун зарур бошқа хизматларни бажаради.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Яшнобод” технопаркининг янги резиденти “TSS CENTER” CASHBOX қурилмаси лойиҳасини тақдим этди.

    Бу қурилма нақд ва пластик орқали тўлов амалиётларини рўйхатдан ўтказиш ва юритиш имконини берувчи кўп функцияли касса аппарати бўлиб, онлайн тартибда амалга оширилган операциялар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилади.

    Бундан ташқари, ушбу қурилма коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, солиқларни тўлаш, уяли телефон, таксометр ва тадбиркорлар учун зарур бошқа хизматларни бажаради.

    У касса аппарати сифатида ишлаш, банк пластик карталари орқали тўловларни онлайн ва офлайн режимда қабул қилиш, тўлов маълумотларини олувчининг серверига SMS, USSD, Internet WI-FI и Internet GRPS(3G/4G) орқали онлайн равишда узатиш, касса жойлашган ҳудудни аниқлаш учун GPS хизматларини ва NFC технологиясини қўллаб-қувватлаш, видеокамера мавжудлиги, андроидда ишлаш, компьютерга уланиш каби имкониятларни ўзида мужассам этган.

    Чек тақсимланганда савдо қилинган сумма миқдорини яшириш имконсиз бўлиб қолади. Касса орқали амалга оширилган харид тўғрисидаги маълумотлар солиқ хизмати маълумотлар базасига тушиши аниқ.

    Онлайн касса тадбиркорлар учун — жамоат транспортида NFC технологиясидан фойдаланган ҳолда саёҳат учун тўлов (контактсиз карта);

    Йўл ҳаракати полицияси ходимлари учун ҳайдовчилик гувоҳномасини текшириш, жарималарни жойида тўлаш;

    Коммунал хизмат инспекторлари ва Мажбурий ижро бюроси учун фуқаролардан тўловларни қабул қилиш;

    Такси компаниялари томонидан учун таксометр ва онлайн касса каби функцияларда қўл келиши мумкин.

    “Яшнобод” инновацион технопарки ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates