Тошкент шаҳрида май ойида режалаштирилган иссиқ сувни ўчириш жадвали эълон қилинди

    Veolia Energy Tashkent компанияси Тошкент шаҳрида, жумладан, 6 та туманда май ойи учун иссиқ сув таъминотидаги узилишлар бўйича жадвалини эълон қилди.

    «Биз таъмирлаш ва профилактика ишларини, жумладан, клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ва алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, иссиқлик алмаштиргичларда профилактик ишларни амалга оширамиз», — дея хабар берди компания.

    «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш учун барча зарур чораларни кўради.

    Манзиллар ва ўчириш саналари:

    1. Мирзо Улуғбек тумани

    • 1-сонли «Югнакий-1» қозонхонаси (27 майдан 31 майгача): Югнакий даҳаси 6, 19−26, 26А, 26А-уйлар,
    • 3-сонли «Геофизика» қозонхонаси (20−24 май): «Ҳумоюн» даҳаси, Элбусинов кўчаси, 39−44-уйлар, Дўстлик кўчаси 1−3-уйлар;
    • 14/2- «Азамат-3» қозонхонаси (13 майдан 17 майгача): ТТЗ-4: 1−15- ва 24-уй;
    • 3/1 «Фаробий-3» қозонхонаси (6−10 май): 14−18, 46−52-уйлар, 382-мактабгача таълим муассасаси, 256-мактаб, 120-мактаб, 20-мусиқа мактаби;
    • «Фаробий-1» 2/1-қозонхона (1 майдан 3 майгача): Югнакий даҳаси: 31, 32, 34−38, 44, 45-уйлар, ОПМ-112;
    • «Қори Ниёзи 1, 2» қозонхонаси (13 майдан 17 майгача) — Қори Ниёзий, 1, 2-уйлар.

    2. Шайхонтоҳур тумани

    • «Термиз-1» қозонхонаси (6−8 май) — Самарқанд Дарвоза даҳаси Термиз кўчаси 1-уй;
    • «Термиз-2» қозонхонаси (13−15 май) — Самарқанд Дарвоза даҳаси Термиз кўчаси 2-уй;
    • «Ёзувчилар уйи» қозонхонаси (16−17 май) — Қозиробод 2-ўтиш йўли, 1−7-уйлар.

    3. Миробод тумани

    • «26 Боку комиссарлари» қозонхонаси (6 майдан 10 майгача) — Мирзо Жаҳонгир кўчаси, 6, 8, 8а, 11, 11/1-уйлар, Камалина кўчаси 36-уй;
    • «57-сонли мактаб» қозонхонаси (22 майдан 24 майгача) — Эркин кўчаси 9/5, 9/6-уйлар, 57-мактаб.

    4. Олмазор тумани

    • «Сағбон 30» қозонхонаси (1−2 май): Сағбон кўчаси 30-уй.

    5. Яшнобод тумани

    • «Фарғона йўли 95а» қозонхонаси (27 майдан 31 майгача) — Фарғона йўли кўчаси, 95а, 1−13-уйлар; Мухтор Ашрафий кўчаси, 32, 6-уйлар, 231-мактаб, 79-боғча;
    • «Янгиобод» қозонхонаси (6 майдан 10 майгача) — Оҳангаран шоссеси, 1−8-уйлар, Авиасозлар-4 даҳаси 68/1, 70-уйлар, Донишманд кўчаси 33, 33/1-уйлар, Мурувват кўчаси 1/1, ½-уйлар, 58-ҳарбий шаҳарча даҳаси 28-уй, 227-мактаб, 230-мактаб, 28-оилавий поликлиника;
    • «22-Авиагородок» қозонхонаси (20−24 май) — «Учувчилар шаҳарчаси» даҳаси.

    6. Бектемир тумани

    • «Водник» қозонхонаси (13−17 май) — Сувсоз даҳаси;
    • «Виза» қозонхонаси (20 майдан 24 майгача) — Олтин топган кўчаси 3, 5, 8А, 8Б, 8С, 15, 17, 19, 19А, 19Б, 21, 23, 25, 27, 31А, 31Б-уйлар, Тошкент кўчаси 34, 38, 40, 42, 44, 46, 48, 50, 52, 54, 56, 57−60-уйлар, 570-боғча.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates