«Мираки» – «Туризм маҳалласи»га айланди

    Шаҳрисабзда ўтказилган халқаро тадбир доирасида ИҲТ котибияти ва ташкилотга аъзо давлатлар расмийлари ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ҳудуднинг ўзига хос туризм масканлари билан таништириш мақсадида инфо-тур ташкил этилди.

    Инфо-тур давомида охирги йилларда гўзал табиати билан сайёҳларни ўзига кўпроқ жалб этаётган Шаҳрисабз тумандаги янги туризм объектлари билан яқиндан таништирилди.

    Тумандаги «Мираки» маҳалласида ўтказилган туризм тақдимотида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусрав Нозири ҳам иштирок этди. Унда маҳалланинг туризм имкониятлари кўриб чиқилди ва белгиланган талабларга мувофиқ, «Мираки»га «Туризм маҳалласи» мақоми берилди.

    «Шаҳрисабз – нафақат қадимий шаҳар эканлиги билан, балки ўзига хос гўзал табиати билан ҳам сайёҳлар эътиборини ўзига тортиб келяпти. «Мираки» маҳалласи ўзининг географик жойлашуви ҳамда яшаш тарзи билан ҳам ўз анъаналарига содиқ қолган ҳудуд. Шу сабабдан бу ерга келган турист ҳар келганида ўзи учун янгиликлар кашф этади. Шаҳрисабз сайёҳларни қўшимча вақтга ўзида ушлаб қолиш учун ажойиб туризм масканига эга бўляпти», — деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.

    «Ортда қолган йилда «Мираки» маҳалласига кириб келган хорижлик сайёҳлар сони минг нафардан ортди. Маҳаллий сайёҳларнинг кириб келиши ҳам 1 миллион нафарга яқинлашяпти. Бу йил бу кўрсаткичларни бир неча баробарга ошишини кутяпмиз. Бунинг учун асосларимиз етарлича. Бу маҳалла бир пайтнинг ўзида 6 ярим минг нафар туристга хизмат кўрсата олади. Келажакда туризм инфратузилмасини янада ривожлантиришимиз учун «Туризм маҳалласи» мақоми муҳим роль ўйнайди», — деб айтиб ўтди Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов.

    Маълумот учун «Мираки» МФЙда – 3 та маданий мерос объектлари, 30 дан ортиқ табиий туризм масканлари ҳамда 19 та жойлаштириш воситалари ва 120 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари мавжуд.

    Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридан 35 километр узоқликда жойлашган Мираки туризм маҳалласи 2023 йилда 800 мингга яқин хорижий ва маҳаллий туристларга хизмат кўрсатган.

    Ҳудуднинг ўзига хос «ташриф қоғози»га айланиб бораётган Ҳисорак сув омбори атрофида сайёҳлар учун «Томоша майдончаси» ва «Дор йўли» фаолияти йўлга қўйилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates