Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Россия элчисига норозилик нотаси топширди

    Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Россия Федерацияси ҳудудида республика фуқароларининг “ҳуқуқлари бузилгани” муносабати билан нота топширилди.

    29 апрель куни Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьевга Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Россия Федерацияси ҳудудида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан кескин салбий муносабатнинг оммавий намоён бўлишидан, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг миқёсда бузилишидан жиддий хавотир билдирилган нотаси тақдим этилган”.

    Нотада “бундай ҳаракат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилаётгани, бу тожик-рус муносабатлари руҳи ва анъаналарига умумандан мос келмайди”, дейилади.

    Бир кун аввал Тожикистон ТИВ расмий вакили Шохин Самади ТАСС агентлигига Москва аэропортларида қолиб кетган мамлакат фуқаролари билан боғлиқ вазиятни изоҳлаб, уни мураккаб деб атади. Унинг сўзларига кўра, 27 апрель кун якунига кўра, Внуково аэропорти фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси бўлган. Унинг сўзларига кўра, худди шундай ҳолат Москванинг бошқа аэропортларида – Жуковский, Домодедово ва Шереметевода ҳам кузатилмоқда, фуқароларни вақтинча сақлаш зоналарида ўнлаб Тожикистон фуқаролари қолиб кетмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Россия ҳудудига кириб келаётганларни синчиклаб текшириш вақтинчалик эканлигини ва бу жараён миллатидан қатъи назар ўтказилишини таъкидлаган эди. Унинг таъкидлашича, “Россия томони мавжуд вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун тўлиқ чоралар кўрмоқда”.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates