Чақар масжиди ва Шарафбой мадрасасида лойиҳалаш ишлари бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган Чақар масжиди ва Шарафбой мадрасаси юзасидан танқидий маълумот тарқатилган эди.

    Бу бўйича Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, Чақар масжиди ва Шарафбой мадрасаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарори билан миллий рўйхатга киритилган.

    Ушбу маданий мерос объектлари авария ҳолатдалиги ва таъмир талаблиги сабабли Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги таъмиршунослик институти лойиҳа гуруҳи таклиф этилиб, лойиҳалаш ишлари бошланган.

    Чақар масжиди Қашқадарё вилоят Маданий мерос объектларини 2023 йилда таъмирлаш ва консервация қилиш режасига киритилган. 2023 йил учун республика бюджетидан маблағ ажратилгандан сўнг, таъмирлаш ва консервация ишлари олиб борилади.

    Шунингдек, Шарафбой мадрасаси ҳам 2023 йил таъмирлаш ва реставрация қилиш дастурига киритиш режалаштирилган. Агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши тасдиқлаган хулосага асосан қурилиш таъмирлаш ва реставрация ишлари бажарилади.

    Маданий мерос агентлиги таъкидлайдики, ҳар қандай маданий мерос объектларида фуқаролар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларисиз таъмирлаш реставрация ишлари олиб борилишга рухсат берилмайди!

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates