Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бўстонлиқ тумани “Кичиксой“ МФЙ ҳудудида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини бузган ҳолда чегара олди ҳудудларида ноқонуний ов қилиб юрган 3 нафар фуқаролар аниқланди.
Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлар Бўстонлиқ тумани “Кўктунли“ маҳалласида яшовчи фуқаролар эканлиги маълум бўлди. Ҳолат ўрганилганда уларнинг ёнидан 2 дона ов қуроли ва овланган 1 дона ёввойи чўчқага тегишли бўлган гўшт бўлаклари топилди. Ҳолат бўйича табиатга 11 миллион сўмдан зиёд зарар етказилган.
Ушбу ҳолатга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ тумани Жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилди. Ов қуроллари Бўстонлик тумани Ички Ишлар бўлимига топширилди.