Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2024 йилнинг 14 декабрь куни Самарқанд вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ ходимлари ҳамкорлигида “Каттақўрғон“ сув омборида назорат рейд тадбирлари ўтказилган.
Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида “Каттақўрғон“ сув омборида сеткали тўр ёрдамида ноқонуний тарзда балиқ овлаётган браконьер давлат инспекторлари талабига бўйсунмай қўлидаги ўткир тиғли темир илгак билан ҳужум қилиб, турли қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган.
Мазкур фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ашёвий далиллар, улардан олиб қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ЖЖтКнинг тегишли моддаларига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган.