Қайд этилишича, рейдлар давомида 94 та қоидабузарлик қайд этилган. Жами жарималар миқдори 423 миллион сўмни, табиатга етказилган зарар эса 28 миллион 136 минг сўмни ташкил этди.
Шунингдек, 26—28 февраль кунлари Айдар-Арнасой кўллари ҳудудида сувда қолиб кетган ноқонуний балиқ овлаш тўрларини бартараф этиш бўйича рейд ўтказилди. Натижада Навоий вилоятидаги Айдаркўлдан ҳар бири 100 метр узунликдаги 100 дона, Тузкон кўлидан ҳар бири 100 метр узунликдаги 70-80 дона, Арнасой кўлидан эса ҳар бири 100 метр узунликдаги 50-60 дона тўр олиб ташланди.
Кўл ҳудудида назорат тадбирлари давом этмоқда, — дейилади хабарда.