Вилояти Экология бошқармасининг хабар беришича, ўтказилган тадбирда Янгийўл тумани ҳудудида фуқаролар 1970 йил туғилган Н.Р. ҳамда 1974 йилда туғилган Н.С.лар томонидан ноқонуний равишда ов қилганлик ҳолати аниқланди.
Маълумотларга кўра, улар ноқонуний равишда жами 52 дона каптар овлаган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва табиатга 19.500.000 сўм миқдорида зарар етказилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатга қонуний баҳо бериш учун Жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани судига юборилган.









