Қашқадарёда 2 нафар фуқаро ов мавсуми тўхтатилганига қарамасдан ов қилди

    Воқеа-ҳодисалар 13 март 2025 602

    Вилояти Экология бошқармаси Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари ИИБ ҳамда ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда туманда назорат тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган назорат тадбирларида ов қилиш мавсуми ёпилишига қарамасдан, туманнинг “Хонтепа“ МФЙ ҳудуди “Танхоздарё“ дарёси муҳофаза зонасида 2 нафар фуқаролар (Ж.Ҳ) ва (Т.Д) лар томонидан ноқонуний равишда 2 бош қушларни ов қилганлиги аниқланди.

    Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан ов қилинган қушлар ашёвий далил сифатида олб қўйилди ҳамда ҳуқуқбузарлик тўғрисида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ўтказиш учун расмийлаштирилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида“ги 627-сонли Қонунига мувофиқ, жорий йилнинг 1 мартидан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилган.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates