Chengiz Enerji компанияси Ўзбекистонда инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтиради

    Инвестициялар 14 март 2023 1252

    Жорий йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркиянинг Ченгиз Энержи компанияси ижрочи директори Аҳмет Ченгиз билан учрашди.

    Томонлар муваффақиятли амалга оширилган қўшма лойиҳалар натижасида эришилган ютуқларни ҳамда мамлакатимиз энергетика соҳасини ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

    Хусусан, 2022 йил июнь ойида Тошкент вилоятида 240 МВт ва Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ электр станцияларининг ишга туширилганлиги натижалари муҳокама этилди.

    Туркия компанияси раҳбари биргаликда ва ҳамжиҳатликда олиб борилган ишларнинг муваффақиятини таъкидлаб, компания электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Шу тариқа, Жиззах вилоятида қуввати 400 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини ишга тушириш лойиҳаси таклиф этилди. Ушбу ташаббус йилига 286 миллион куб метр газни тежаш имконини беради, бу эса пулга ҳисоблаганда 103 миллион долларга тенг.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар янги лойиҳани амалга ошириш мақсадида келгусидаги ҳамкорлик формати бўйича келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Chengiz Enerji 2000 йилда ташкил этилган. Компания электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, табиий газ савдоси ва тақсимоти, табиий газда ишлайдиган комбинациялашган электр станцияларини қуриш йўналишларида фаолият олиб боради. Ҳозирда компания энергетика соҳасида умумий қуввати 5000 МВт бўлган 9 та фойдаланишга топширилган ва 4 та қурилаётган лойиҳани бошқаради. Туркия Республикасидаги электр энергиясининг 30 фоизи Chengiz Enerji станцияларида ишлаб чиқарилади. Ходимлар сони бутун дунё бўйлаб 20 мингдан ортиқ кишини ташкил этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates