Ўзбекистонда чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқарди

    Ижтимоий ҳаёт 11 январ 2023 1757

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги «Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 7-сон қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш учун гувоҳномаларни олиш тартибини соддалаштириш ва аризаларни онлайн-тизим орқали кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

    Шунингдек бошқа давлатлардан:

    Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшашга рухсатнома бериш ҳақида аризани кўриб чиқиш 98 кундан 68 кунга, кўриб чиқиш босқичлари эса 10 тадан 8 тага қисқаради;

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 128 кундан 68 кунга, кўриб чиқиш босқичлари эса 11 тадан 8 тага қисқаради.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.01.2023 йилдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates