Аҳоли серқатнов чорраҳага светофор ўрнатиш учун Омбудсмандан ёрдам сўради

    Марғилон шаҳридаги “Хўжа порсо” МФЙ идораси, 4-оилавий поликлиника ва 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби йўл ёқасига яқин жойлашган. Мазкур ҳудуд аҳолиси, мактаб ўқувчилари ва беморлар катта йўлдан ўтишига тўғри келади.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилоятидан фуқаро О.П. бир гуруҳ маҳалла фуқаролари номидан авария хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатилишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.

    Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

    Мурожаатчининг қайд этишича, Марғилон шаҳридаги “Хўжа порсо” МФЙ идораси, 4-оилавий поликлиника ва 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби йўл ёқасига яқин жойлашган.

    Шу сабабли мазкур ҳудуддаги 7000 минг нафардан ортиқ аҳоли, мактаб ўқувчилари ва беморлар катта йўл кесишмасидан ўтишларига тўғри келади.

    Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Марғилон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди.

    Ҳақиқатдан ҳам мазкур чорраҳада автомобиллар оқими жуда юқори ҳамда поликлиника ва мактаб йўл ёқасига яқин жойлашгани сабабли ҳудуддаги аҳоли йўл кесишмасидан ўтишда кўплаб қийинчиликларга дуч келаётгани аниқланди.

    Омбудсманнинг тегишли ташкилотларга мурожаатидан сўнг, Марғилон шаҳар, Алишер Навоий кўчасидаги мазкур чорраҳага светофор ўрнатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates