Чет эл валютасида қарз беришни нотариал тасдиқлаш орқали амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди

    Мамлакатимизда 24 декабр 2021 2496

    Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда фуқаролар ўртасида чет эл валютасида қарз беришни нотариал тасдиқлаш орқали амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилган.

    Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олиш бўйича шартнома тузишга рухсат этилмаган ва бу фуқаролар томонидан чет эл валютасида қарз олди-бердисини амалга оширишга чекловларни вужудга келтираётган эди.

    Бироқ амалиётда фуқаролар томонидан чет эл валютасида қарз келишувлари тузиш ҳолатлари кўп учраб, ушбу чекловлар сабабли ёзма равишда қарз шартномасини тузишга ва кейинчалик низо келиб чиққанда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тўсқинликларга олиб келаётган эди.

    Фуқаролар ўртасида мазкур масалада вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Президент Фармони билан ушбу чекловлар олиб ташланди ҳамда жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилди.

    Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда чет эл валютасида қарз беришда фуқароларнинг ҳуқуқларининг ҳимоя қилиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

    – Фуқаролик кодексига фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши, қарз суммаси чет эл валютасида белгиланганда эса ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши шартлиги каби янги қоида киритилмоқда;

    – «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидент ва норезидент бўлган жисмоний шахслар ўртасидаги валюта операцияларига ёзма шаклда тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномаси орқали қарз бериш ва қайтариб олишга доир операциялар киритилмоқда;

    – «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қарз шартномасини нотариал тасдиқланганлик учун ҳамда нотариус томонидан қарз шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш бўйича ижро варақасини расмийлаштиришда давлат божи миқдорини икки бараварга камайтириш назарда тутилмоқда.

    Мазкур Қонун лойиҳанинг қабул қилиниши билан жисмоний шахсларнинг ўз мулки ҳисобланган чет эл валютасидаги пул маблағларини эркин тасарруф этиши, хусусан уларнинг чет эл валютасида қарз беришда ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, шу жумладан низо келиб чиққан тақдирда судда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилинишига ҳуқуқий асослар яратилиши ҳамда қарз бериш ва олишда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланишига туртки бериши ва бу борада яширинча келишувлар тузилишининг олди олиниши таъминланади.

    Шу билан бирга, нотариуслар томонидан чет эл валютасида қарз шартномаларини тасдиқлашда фуқароларга зарур ҳуқуқий ёрдам ва хизматлар кўрсатилишига ҳамда нотариуслар томонидан ижро хатларини ёзишда давлат божининг камайтирилиши натижасида судларда ушбу масалаларда низолар кўриб чиқилишининг камайиши ва уларнинг иш юкламасига ижобий таъсир кўрсатилишига эришилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates