Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2026 йилда ўтказиш режалаштирилмоқда

    Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги «Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

    Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилади. Республика комиссиясига бош вазир Абдулла Арипов раислик қилади.

    Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

    • аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
    • аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар жараёнларининг мувофиқлаштирилиши ва мониторингини амалга ошириш;
    • аҳолини рўйхатга олиш натижаларининг таҳлилини ўтказиш;
    • аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил этиш ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқиш;
    • аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ишига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб этишни ташкил этиш;
    • халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб эса қуйидагилар белгилади:

    • ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ташкил этиш;
    • ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳудудий бўлинмаларини ва бу жараёнларга жалб қилинган бошқа ташкилотларни моддий-техник таъминланганлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
    • ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс ишлар бажарилишини назорат қилиш;
    • ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда иштирок этганларни рағбатлантириш.

    Статистика агентлиги:

    • аҳолини рўйхатга олишни планшет қурилмалари ёрдамида ўтказиш учун 2024−2026 йилларда зарур техник ва дастурий воситаларни Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда харид қилиш ишларини ташкил этади;
    • аҳолини рўйхатга олишда «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда шу соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилишини ва респондентлардан олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2025 йил 1 июлга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказилишини таъминлаши керак.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2025 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларининг ўзгариши, топонимик объектларга ном берилиши ва уларнинг номлари ўзгариши бўйича тегишли маълумотларни ҳудудий статистика органларига ўз вақтида тақдим этиб борилишини таъминлайди.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг янгиланган схематик режалари ва хариталари) билан тўлиқ таъминланади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига 2025 йил 1 сентябрдан 2026 йил 1 сентябрга қадар республика бўйлаб маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини ўзгартириш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш тавсия этилади.

    Қонун лойиҳаси муҳокамаси 6 ноябрга қадар давом этади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates