Чет тили ўқитувчиларини бирлаштирувчи кўприк

    Барча вилоятларда бир вақтда бошланган машғулотлар юртимизда чет тили ўқитувчиларини бирлаштирувчи кўприк тимсолига айланди.

    Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан таълим муассасаларининг хорижий тиллар педагогларини малакасини ошириш бўйича мобил гуруҳлар ташкил этилди. Бу гуруҳларга энг аввало олис ҳудудларда жойлашган ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи юқори бўлмаган умумтаълим мактабларининг инглиз, немис ва француз тили ўқитувчилари жалб қилинди.

    Мобил гуруҳлар учун энг замонавий таълим технологияларини дарсларга татбиқ этиш ва ўқув жараёнларини методик қўллаб-қувватлашга оид ўқув-дастурлари халқаро ташкилотлар мутахассислари, умумтаълим мактабларида кўп йиллардан бери таълим бериб келаётган тажрибали хорижий тиллар ўқитувчилари кўмагида тузилди. Ўқув-семинарлар жорий йилда Агентлик томонидан ташкил этилган танловларда ғолиб бўлиб, Германиянинг Гёте институтида, Франциянинг Франкофония олий тил марказида ва Буюк Британиянинг Манчестер Метрополитен университетида малака ошириб қайтган, С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган жами 79 нафар тажрибали ўқитувчилардан иборат тренерлар гуруҳи томонидан олиб борилди.

    Барча вилоятларда бир вақтда бошланган семинар тренинглар юртимизда чет тили ўқитувчиларини бирлаштирувчи кўприк тимсолига айланди. Унда 1813 нафар ўқитувчи қатнашиб, янги киритилаётган дарсликлар ва ресурслардан фойдаланиш, интерфаол дарс жараёнларини ташкил этиш, электрон (мобил) иловалар ва фойдали сайтлар орқали керакли материалларини саралаш каби қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

    Мазкур ўқувларда ҳудудлар бўйича ўртача 75 фоиз, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидан 74,2 фоиз, Наманган вилоятидан 75,8 фоиз, Тошкент вилоятидан 74,7 фоиз, Фарғона вилоятидан 71,8 фоиз, Хоразм вилоятидан 77,3 фоиз ҳамда Тошкент шаҳридан 75,8 фоиз ўқитувчи иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates