“Chevrolet автомобиллари учун контрактация бошлангани ҳақидаги маълумотларни фақат расмий каналлардан олинг!»

    UzAuto Motors мижозларига мурожаат билан чиқди.

    «UzAuto Motors» АЖ бугун бир қанча автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига одамлар йиғилганини маълум қилиб, харидорларни асоссиз хабарларга ишонмасликка чақирди.

    «Ҳурматли мижозлар, Чевролет автомобиллари учун контрактация бошлангани ҳақидаги маълумотларни фақат расмий каналлардан олинг! Бугун бир қанча автоихлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли дилерликларда катта навбатлар юзага келди», дейилади хабарда.

    Шунингдек, мурожаатда сотув бошланганлиги тўғрисида ва бошқа хабарлар бўйича маълумотларни "UzAuto Motors"нинг расмий саҳифаларидан олишга чақирилган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates