«Йил стандартчиси» мукофоти ҳамда «Сифат соҳасидаги мукофот» таъсис этилди

    Мамлакатимизда янги мукофот — «Йил стандартчиси» мукофоти ҳамда «Сифат соҳасидаги мукофот» таъсис этилди.

    Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хабар берди.

    Таъкидланинишича, мазкур мукофотлар республикада маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассисларнинг ўз касбига бўлган садоқатини янада оширишга хизмат қилишига кўзда тутилмоқда.

    2024 йилдан бошлаб ҳар йили 14 октябрь Бутунжаҳон стандартлар кунида қуйидагилар тақдирланади:

    • «Йил стандартчиси» мукофоти билан саноат ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида стандартлаштириш фаолиятини самарали ташкил этган ҳамда илмий-тадқиқот жараёнларида энг юқори натижаларга эришган мутахассислар;
    • «Сифат соҳасидаги мукофот» билан сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, миллий брендни яратган ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида энг юқори натижаларга эришган ташкилотлар.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates