“Чингиз Айтматов: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ишонч ва дўстлик кўприги” мавзусида бир қатор тадбирлар ўтказилди

    Жорий йил 5 декабрь куни Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази томонидан Қирғизистон Ипак йўли ва ШҲТ давлатлари интеграция маркази, шунингдек, қирғиз миллий маданий маркази билан биргаликда таниқли адиб, давлат ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилди.

    Хусусан, Тошкентдаги адиб хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик зиёрат қилинди, “Анъана ва замонавийлик: Айтматов замон кўзгусида” мавзусида фотокўргазма ташкиллаштирилди.

    Таниқли давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-адиблар, журналистлар, талабалар ва кенг жамоатчилик иштирокида “Чингиз Айтматов: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ишонч ва дўстлик кўприги” мавзусида ижодий кеча уюштирилди.

    Иштирокчиларга Ч.Айтматовнинг синглиси Роза Айтматова ўз видеотабригини йўллади. Шунингдек, тадбирда Ч.Айтматов номидаги халқаро фонд президенти маслаҳатчиси А.Ахматов ҳам иштирок этиб, адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди.

    Тадбирда улуғ адиб ижодий меросининг аҳамияти, асарларида тараннум этилган юксак инсоний фазилатлар, унинг йирик жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, турли халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс хизматлари ҳақида сўз юритилди.

    Иштирокчилар Чингиз Айтматов ижоди, унинг бетакрор асарлари қатор тилларга таржима қилингани, шу боис ҳам, адибнинг кўплаб асарлари жаҳон адабиётининг энг сара намуналари қаторидан жой олганига, шунингдек, ёзувчининг шахси, унинг ижодий меросига тўхталдилар.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази директори Қ.Собиров ўзбек халқи буюк адибнинг Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги қардошлик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини доимо ёдда сақлашини ва миннатдорлик ҳисси билан қайд этишини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, кечада иштирок этган Тошкент вилояти Паркент туманидаги қирғиз тилидаги таълимга ихтисослашган 33-ўрта таълим мактаби ўқувчилари Ч.Айтматовнинг асарларидан саҳна кўринишлари, Манас эпосидан парча, қирғиз халқ ашулаларини ижро этди.

    Кеча якунида А.Ахматов ташкилотчиларга Ч.Айтматовга кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром учун миннатдорчилик изҳор қилиб, ўзбек-қирғиз халқларининг дўстлиги мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates