STEM таълими, бизнес ва сунъий интеллект: халқаро семинар-тренинг ташкил этилди

    Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида халқаро ҳамкорлик доирасида STEM таълими, тадбиркорлик ва таълимда сунъий интеллект мавзуларига бағишланган ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбирни институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори — Пўлатхон Лутфуллаев очиб берди. Кириш сўзида проректор замонавий таълим тизимида STEM йўналишлари, тадбиркорлик компетенциялари ва сунъий интеллект технологияларининг ўрни тобора ортиб бораётганини, бундай халқаро семинарлар эса талабаларни глобал билим майдонига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

    Семинар-тренинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Консуллиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, АҚШ Ҳукуматининг English Teaching Assistant (ETA) дастури ҳамда USG битирувчилари фаол иштирок этди. Тадбир давомида талабалар STEM, бизнес ва СИ соҳаларидаги замонавий тенденциялар, таълимда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг амалий механизмлари ҳамда стартап ташаббусларини ривожлантириш масалалари билан яқиндан танишдилар.

    Семинар спикерлари:

    • Феруза Эрқулова — кичик таълим марказлари учун сунъий интеллект асосидаги бизнес моделлари
    • Эмилй Тчорз — STEM таълими ва стартаплар экотизими
    • Насибахон Жакбарова — қишлоқ ҳудудларида тадбиркор аёлларни ривожлантириш: инновациялар ва микробизнес моделлари
    • Кевин Бергҳуис — сунъий интеллект: имкониятлар ва амалий чегаралар
    • Эмилй Чен — YouTube орқали талабалар фаоллигини ошириш усуллари
    • Роҳатой Расулова — таълим жараёнида сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш

    Муҳокамалар интерактив руҳда ўтказилиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан бевосита жавоб олдилар ҳамда технологияларни ўқув ва келажак касбий фаолиятида қўллаш бўйича амалий тавсиялар билан бойидилар.

    Тадбир якунида барча иштирокчи талабаларга сертификатлар топширилди. Шунингдек, норасмий нетwоркинг сессияси ва питсса танаффуси орқали талабалар ва халқаро экспертлар ўртасида очиқ мулоқот муҳити яратилди.

    Ушбу семинар-тренинг институт талабалари орасида инновацион фикрлашни ривожлантириш, замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда халқаро тажриба алмашиш учун муҳим илмий-амалий платформа бўлиб хизмат қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates