Чинозда «Aфросиёб» поездининг тўхтаб қолиш сабаби аниқланди

    Транспорт 2 январ 2023 939

    2023 йил 1 январда «Афросиёб» электропоезди йўлда тўхтаб қолган лиги маълум қилинган эди.

    Ташкил этилган ва воқеа жойига чиққан идоралараро экспертлар гуруҳининг хулосаларига кўра, сим тармоғидаги узилишининг асосий сабаби қисқа туташишга олиб келган бегона жисм, яъни – «Осмон фонарлари» деб номланган ва одамлар томонидан байрам кунларда осмонга учиртиладиган восита эканлиги аниқланди. Темир йўл яқинида унинг учирилиши вақтида ушбу жисм электровознинг пантографига урилиб, қисқа туташувга олиб келди ва контакт симининг қизишига олиб келди ва бунинг оқибатида электровоз электр таъминотидан узилиб қолди.

    Мазкур ҳолатдан кўриниб турибдики, биринчи қарашда зарарсиз нарсалар ҳаракат хавфсизлигига таъсир қилиши ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Айни пайтда бўлиб ўган ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тергов ишлари бошланди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    Хабар орқали «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўловчилар ва юкларни ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш мақсадида темир йўл худудларида ҳамда поездлар яқинида бундай буюмлардан фойдаланмасликни сўраб қолади.

    Шунингдек, Ўзбекистонда пиротехника маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланганлиги, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги эслатилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates