Чиқинди ташлаган автотранспорт воситаси мусодара этилмоқда

    Қорасарой маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўккан ҳолат кузатув камераси тасвирига тушди.

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан тезкор экологик суриштирув ишлари натижасида Давлат рақами 10 Д 781 ЛА бўлган Зил русумли юк автотранспортида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент тумани, Қорасарой МФЙ, Истиқолол кўчасида яшовчи фуқаро А.Т. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

    Юқоридаги ҳолатни кузата туриб ушбу ҳуқуқбузарликни билиб-билмасдан содир этилган деб ўйларсиз?

    Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан жорий йилнинг 7 сентябрь куни МЖтКнинг 91¹-моддаси, 3-қисми билан далолотнома тузилган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробарида жарима қўлланилган эди.

    Орадан 8 кун ўтиб, фуқаро А.Т. томонидан яна қайта ҳуқуқбузарлик содир этган.

    Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91¹-моддаси 4-қисми билан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилган бўлса маъмурий ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.

    Бугунги кунда транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилиб, мусодара этилиши юзасидан ҳужжатлар тўпланиб судга даъво аризаси киритилмоқда.

    Лобар Жалилова,

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати раҳбари