Фуқаролар бундан норози бўлиб «Онлайн-маҳалла» платформаси орқали мурожаат йўллаган.
Адлия вазирлигининг хабар беришича, мурожаат Бойсун туман адлия бўлими иш юритувига келиб тушган.
Аниқланишича, чиндан ҳам фуқаро Б. Р ва бошқаларнинг номларига Сурхондарё вилоят «Тоза ҳудуд» давлат муассасаси томонидан абонент рақамлари шакллантирилиб, уларнинг номига нореал қарздорликлар ҳисобланган.
Бойсун туман адлия бўлими томонидан фуқаро Б. Р ва бошқаларнинг номларига очилган абонент рақамлар ўчирилиши ҳамда ҳисобланган жами 5 000 000 сўмдан ортиқ нореал қарздорлик бекор қилинишини юзасидан тақдимнома таъсир чораси ишлаб чиқилиб тегишли ташкилотга юборилди.
Натижада фуқаро Б. Р ва бошқаларнинг номларига очилган абонент рақамлари ўчирилди ва ҳисобланган жами 5 000 000 сўмдан ортиқ нореал қарздорлик бекор қилинишига эришилди.








