«Навоийазот» нарх манипуляцияси орқали 20,5 млрд сўм даромад олгани маълум қилинди

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Навоийазот» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилинишида нарх манипуляцияси ҳолатларини аниқлади.

    Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, Акциядорлик жамияти минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга ҳисобланади.

    Жамият томонидан 2021-2023 йилларда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга зид ҳолда жами 57 209 тонна минерал ўғит(карбамид, сульфат аммония, суперфосфат), поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин) маҳсулотларини ўз вақтида ва ҳажмда биржа савдоларига қўймаган.

    Оқибатда таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши натижасида нархларни ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига олиб келган.

    Мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

    Мазкур қонун талаблари бузулиши ҳолатлари юзасидан Қўмита томонидан «Навоийазот» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates