Бензиндан "уриб қолаётган" АЁҚШга чора кўрилди

    Сурхондарё вилоятида бензинни кўрсатилган миқдордан кам берган АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, Термиз шаҳрида жойлашган «З.З.О.» МЧЖга қарашли АЁҚШда истеъмолчиларга автобензинни тўла ҳажмда сотилиши намунавий ўлчагич ёрдамида ўлчаб кўрилганда рухсат этилган меёрдан ташқари ҳар 10 литрдан 0,100 литр кам қуйилаётгани маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates