Товарлар (иш ва хизматлар) сифати, хавфсизлиги ва кафолати истеъмолчиларни қониқтирадими?

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ишлаб чиқариш корхонасига жамоатчилик сўрови билан мурожаат қилди.

    Бугунги кунда юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга, айниқса, истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларининг кафолатланишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

    Иш ва хизматлар бозорида аҳоли учун қулайликлар яратилиши ва имтиёзлар берилиши баробарида ишлаб чиқарувчилар ҳамда хизмат кўрсатувчилардан маҳсулот, иш ва хизматларнинг сифатли, одамлар ҳаёти ва соғлиги учун зарарсиз ва кафолатли бўлиши талаб этилмоқда.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳоли ва корхоналарга тақдим этилаётган хизматлар ва маҳсулотлар юзасидан фойдаланувчилар фикрини ўрганиш, мавжуд имкониятлар ва муаммоларни аниқлаш, бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари қандай таъминланаётганини баҳолаш мақсадида юртимиздаги йирик корхоналардан бири — «Navoiyazot» АЖга жамоатчилик сўрови киритилди.

    Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш борасидаги, жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш борасидаги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, кўрсатилаётган иш ва хизматлар хавфсизлиги, экологик таъсири ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ушбу сўровнинг асосини ташкил этади.

    Сўров натижаларига кўра, келгусида жамоатчилик эшитуви ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, «Navoiyazot» АЖ – мамлакатимиздаги энг йирик кимё саноати корхоналаридан бири бўлиб, бу ерда мамлакатимиз кимё саноати маҳсулотларининг қарийб ярми ишлаб чиқарилади, 9 мингга яқин муҳандис, технолог ва моҳир ишчилар меҳнат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates