Спортни ривожлантириш вазири “Александр Македонский” ордени билан тақдирланди

    Жорий йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг ХI Халқаро илмий анжумани ўтказилди.

    Анжуман аввалида китоблар, илмий ишланмалар ва патентлар кўргазмаси ўтказилди. Шундан сўнг анжуманни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулло Аслонов кириш сўзи билан очиб берди.

    Шу билан бирга, Жисмоний тарбия ва спорт университетлари Халқаро Ассоциацияси Президенти Кайрат Закирянов ҳам анжуман иштирокчилари ва меҳмонларини халқаро конференция билан табриклади ва фахрли меҳмон томонидан Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирига “Александр Македонский” ордени топширилди. Уни вазир ўринбосари Абдулло Аслонов қабул қилиб олди.

    Анжуман давомида ялпи мажлис доирасида бир қатор хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан соҳадаги муҳим йўналишлар бўйича маърузалар қилинди.

    Шунингдек, Молдова давлат жисмоний маданият ва спорт университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Вячеслав Григорьевич Манолакига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фахрий профессор унвони берилди.

    Пленар йиғилишдан сўнг конференция ўз ишини бешта секция бўйича давом эттирди.

    Халқаро конференция давомида делегация раҳбарларининг учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети: Молдова давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси, Қирғизистон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси, Москва давлат жисмоний таълим-тарбия академияси, Сибир давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Воронеж давлат жисмоний тарбия институтлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates