“Чордангитепа” ва "Номсизтепа" археология ёдгорликларига зарар етказган шахсларга қандай чора кўрилади?

    Ушбу ҳолатлар юзасидан Маданий мерос агентлиги ўз расмий муносабатини эълон қилди.

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид “Чордангитепа” археология ёдгорлигининг бир қисми бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилгани ва Самарқанд туманидаги “Номсизтепа” археология ёдгорликларининг бир қисми бузилиши оқибатида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани тўғрисида маълумотлар берилган эди.

    Ушбу муносабатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва Қурилиш Қўмитаси буйруғи билан тасдиқланган талабга асосан транспорт ва мухандислик коммуникасиялари маданий мерос обектларидан камида 100 метр узоқликда бўлиши лозим. Шунга асосан, Яккабоғ туман “Учтепа” МФЙ Нуғайли қишлоқ худудида жойлашган “Чорданғитепа” археология ёдгорлигига ажратилган ер майдонидан 100 метргача мухофаза зонаси белгиланган бўлсада, фуқаролар томонидан ушбу ҳудудда қурилиш қилинган ёки ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, қишлоқ хўжалиги ва деҳқончилик ишлари амалга оширилган.

    Жумладан;

    Яккабоғ тумани Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Мухамадиев Фарход Бахтиёрович томонидан ўзбошимчалик билан 1200 кв.м. ер майдонига уй-жой қуриб олинган ва ушбу ер майдонига “Ермулккадастр” ДК Яккабоғ туман филиали томонидан солиққа тортиш мақсадида фойдаланувчи сифатида хужжат қилиб берилган. Ҳозирги кунда ер майдонига доимий эгалик қилиш бўйича Яккабоғ туман ҳокимининг тегишли қарори мажуд эмас.

    “Чорданғитепа” археология ёдгорлиги Республика аҳамиятидаги обект ҳисобланганлиги сабабли унинг мухофаза майдонидан фойдаланишда Қашқадарё вилоят Маданий мерос бошқармасидан тегишли хулоса олинмаган.

    Яккабоғ тумани Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Мухамадиев Фахриддин Бахтиёровичга Яккабоғ туман ҳокимининг 2018 йил 5-феврал №266/02 сонли билан 1200 кв.м. ер майдонига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.

    Фуқаро Мухамадиев Фахриддин Бахтиёрович томонидан Яккабоғ тумани Учтепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Чорданғитепа” археология обектига тақаб уй биносини қуриш жараёнида археология обектининг эни 1.5 (бир ярим) метр, бўйи 8 (саккиз) метр, баландлиги 1.5 (бир ярим) метр бўлган тупроқ сурилиб, уй биноси қурилган ва маданий мерос обектига зарар етказган. Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармасининг масъул ходимлари томонидан 2022 йил 18 феврал куни МФЙ раиси, Профилактика инспектори ва фуқаролари иштирокида тегишли далолатнома расмийлаштирилди.

    Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Маданий мерос бошқармаси томонидан ҳуқуқий баҳо бериш учун Яккабоғ туман прокуратурасига ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Айни вақтда Яккабоғ туман прокуратураси томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Шунингдек, Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари жорий йилнинг 24-июн куни Самарқанд туманида жойлашган археология маданий мерос обектларини хатловдан ўтказиш жараёнида тумандаги “Янгибоғ” аҳоли пункти ҳудудида жойлашган “Номсизтепа” ёдгорлигини кўздан кечирган. Кузатув натижасида обектга маълум даражада зарар етказилгани аниқланди.

    Мазкур археология ёдгорлиги ВИ-ВИИ асрларга оид бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарори билан тасдиқланган Миллий рўйхатда қайд этилган.

    Маҳаллий аҳоли томонидан берилган маълумотларга кўра, бир неча йиллар муқаддам археология обектининг жануби-шарқий ҳудудида шахси номаълум фуқаролар томонидан қазиш ишлари олиб борилган ва тупроқ олиб кетилган. Ушбу жой мутахассислар томонидан ўрганилганда жами 60.31 м3 тупроқ олингани аниқланди ва бошқарма мутахассислари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Тупроқ олиниши оқибатида обектга 1млрд. 447 млн. 440 минг зарар етказилгани аниқланди.

    Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан тумандаги ўрганиш натижалари бўйича маълумот, тўпланган ҳужжатлар ва ишга доир фотолавҳалар қонуний чора кўриш учун Самарқанд туман прокуратурасига тақдим қилинди, дейилади расмий муносабат матнида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates