Чорвачиликка жалб этилаётган инвестиция

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 15 апрель сонида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг “Чорвачиликка жалб этилаётган инвестиция ҳам ички талабни қондиради, ҳам экспорт ҳажмини оширади” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

    Айни пайтда жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисалар силсиласи озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминоти масаласининг муҳимлигини янада оширмоқда. Муайян жараёнлар сабаб баҳорги паллада озиқ-овқат тақчиллиги сезила бошлаганини халқ аро экспертлар ва соҳа мутахассислари ташвиш билан айта бошлади. Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилгани кузатилди.

    Минг шукрки, мамлакатимиздаги изчил ва аҳолини рози қилишга қаратилган сиёсат туфайли бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархида кескин ўзгариш сезилмаяпти. Бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бозор механизмларининг бир маромда сақланиб туришига хизмат қиляпти. Жумладан, аҳоли озиқ-овқатининг муҳим қисми бўлган гўшт, сут ва парранда маҳсулотларининг қийматида ҳам тебраниш кузатилаётгани йўқ.

    Бу ҳақда сўз кетганда, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ушбу соҳага эътиборни янги босқичга олиб чиққанини таъкидлаш жоиз. Мазкур қарор асосида ветеринария бўйича халқаро алоқаларни йўлга қўйишнинг дастлабки жараёни бошланди. Шу йили мамлакатимиз Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ҳукуматимиз ва Халқаро эпизоотик бюро ўртасида ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди. Келишув асосида юртимизда ветеринар осойишталикни таъминлашни жаҳон стандартларига тенглаштириш учун бюронинг тўққиз нафар эксперти жалб қилинди.

    Эътиборлиси, Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қўмитанинг халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси ташкил этилди ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ривожи янги поғонага кўтарилди.

    Шу ўринда халқаро ҳамкорликдан бизга қандай манфаат бор, деган савол туғилиши табиий. Тан олиш керак, аҳоли, хусусан, фермер хўжаликларининг ички ресурси билан чорвачиликни янада ривожлантириш қийин. Чунки чорвачиликда қўлланадиган замонавий ускуна ва жиҳозлар, техника дунё миқёсида жуда қиммат туради. Мисол учун, бир вақтнинг ўзида эллик бош сигирдан сут соғиб олиш имконини берадиган автоматлаштирилган хонани барпо этиш, зарур ускуналар комплекси билан жиҳозлаш учун камида 7-8 миллиард сўм керак. Бунча сарф-харажатга унча-мунча фермернинг қурби етмайди. Банкдан кредит олса, даромадини бўлишиш керак бўлади.

    Боз устига чорвачилик таваккалчиликка асосланган йўналиш ҳисобланади. Кутилмаган вазиятлар туфайли фермер даромадидан айрилиши мумкин. Шу боис, соҳани ривожлантиришда халқаро ташкилотларнинг грант маблағларини жалб қилиш самарали йўл ҳисобланади. Улар муайян лойиҳа доирасида керакли ускуна, техник воситаларни беради. Эвазига уларга чорвачилик маҳсулотини бозор нархида етказиб беришни зиммамизга оламиз. Халқаро молиявий ташкилотлар кўмаги мамлакатимизда интенсив чорвачиликни юзага чиқариб, чорва билан шуғулланувчи фермерлар фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

    Маълумки, ишлаб чиқарувчи қанча кам маблағ сарфласа, маҳсулот таннархи шунча арзон бўлади. Қиймат пасайиши, ўз навбатида, бозорларимиз, дастурхонимиз тўкинлиги ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.

    Халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида қатор давлатлар билан келишувлар имзоланди. Жумладан, 2019 йилда Хитой Халқ Республикасига ишлов берилган жун, кашемир, асал ва ичак маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича протокол, 2020 йилда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Венгрия аграр палатаси ва Венгрия чорвадорлар иттифоқи ўртасида чорвачилик соҳасидаги битим, 2021 йилда Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида балиқчилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида балиқчилик соҳасида ҳамкорликка оид битим имзоланди. Бундан ташқари, Беларусь, Россия, Саудия Арабистони, Германия, Япония, Латвиянинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ветеринария ва чорвачилик соҳасида меморандум лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

    Мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш учун халқаро молия ташкилотларининг грант маблағларини жалб этиш йўлга қўйилди. Жумладан, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ветеринария, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик соҳаларини ривожлантириш бўйича тўққизта лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Шу кунга қадар мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун илғор хорижий технологияларни жорий этиш мақсадида халқаро молия институтларининг 441,9 миллион долларлик имтиёзли кредит маблағлари жалб қилинди.

    Жумладан, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 150 миллион доллар миқдорида кредит ажратилди. Фермер хўжаликлари томонидан чет давлатлардан 30 минг қорамол ва 16,5 минг бош қўй-эчки, 710 та от ва туя келтирилди. Қўшимча 2,5 миллионта парранда боқиш қувватига эга ускуна, шунингдек, балиқ етиштириш ва сутни қайта ишлаш технологиялари харид қилиниб, олти мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

    Осиё тараққиёт банкининг “Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида чорвачилик тармоқларини молиялаштириш учун 146 миллион доллар ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш хизмати ва лойиҳани бошқариш ишларига 4 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Лойиҳа ҳисобидан бугунги кунга қадар 112,9 миллион доллар ўзлаштирилиб, 988 та лойиҳа бажарилди. Натижада 33 минг бош наслли қорамол, 55 минг бош зотдор қўй-эчки, 16,2 мингта наслли қуён, 2 миллионта парранда, 273 бош от, 138 та қишлоқ хўжалиги техникаси, йилига 30 тонна асал олиш, 400 тонна жунни қайта ишлаш, 10 минг 500 тонна сутни қайта ишлаш, 7,6 минг тонна балиқ етиштириш, 434 тонна гўштни қайта ишлаш, 22 минг тонна ем ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар харид қилинди.

    Қишлоқ хўжалиги тараққиёти халқаро жамғармасининг “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лой иҳаси доирасида 23,9 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредити ажратилди. Бугунги кунгача лойиҳа ҳисобидан 16,7 миллион доллар ўзлаштирилди. Натижада 432 та сублойиҳа амалга оширилиб, 4 минг 342 минг бош наслли йирик шохли қорамол, 17 та сублойиҳа асосида кунига 6 тонна сутни қайта ишлаш ва соатига 1 тонна ем-хашак ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар, 92 та қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинди, 4 минг 300 дан зиёд доимий иш ўрни яратилди.

    Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида 100 миллион евро имтиёзли кредит ҳамда Европа Иттифоқининг 11,5 миллион евро грант маблағлари жалб қилинди. Бундан ташқари, Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида олиб борилган музокаралар давомида қўшимча молиялаштириш учун 300 миллион доллар миқдоридаги маблағ ажратилиши бўйича келишиб олинди. Мазкур лойиҳанинг қарз битими шу йил имзоланиши кутилмоқда.

    Қўмита томонидан юртимизни дунёнинг ветеринария ва чорвачилик соҳалари ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқиш бўйича самарали механизм йўлга қўйилди. Жумладан, қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларида давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт қилишда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш ва тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича “Экспортни қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашиш штаби” ташкил этилган.

    Мазкур штаб давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти тизимли йўлга қўйилиши натижасида 2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даври давомида сезиларли натижаларга эришди. Жумладан, маҳаллий чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун 70 га яқин хўжалик юритувчи субъектга янги имконият яратилди, улар Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Қирғизистон, Украи на, Хитой, Европа Иттифоқи бозорларига маҳсулот олиб чиқиш имкониятини қўлга киритди. Айни пайтда давлат ветеринария хизмати назорати остидаги 36 турдаги товар 30 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда.

    Қўмита хорижнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳам фаол ҳамкорлик ўрнатмоқда. Жумладан, Германия, Венгрия, Чехия, Португалия, Италия, Польша, Туркия, Япония, АҚШ, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан етмишдан ортиқ ҳамкорлик шартномаси, меморандум имзоланди. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари бор, албатта. Барча соҳалар қатори чорвачиликда ҳам маҳсулдорликни ошириш, наслчиликни сақлаб қолиш ва кўпайтириш, аҳолининг озиқ-овқатга кун сайин ошаётган талабини қоплаш учун инновациял ар амалиётга татбиқ этиляпти. Уларни ўрганиб, мамлакатимизда жорий этишдан, табиийки, манфаатдормиз.

    Яқин келажакда тармоқдаги янги механизм ўз самарасини беради. Аҳолини сифатли ва хавфсиз чорвачилик маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш баробарида маҳаллий чорва маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти кенгайиб бораверади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates