Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бошқарманинг Бўстонлиқ туман бўлими мутахассислари томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилди.
Аниқланишича, Бўстонлиқ тумани Бўрчмулло маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ҳовли атрофини суғориш ва ёмғир сувларини чиқариш мақсадида ариқлар ковланган ҳамда уларга полиэтилен қувурлар ўрнатилган. Натижада мазкур сувлар Чорвоқ сув омбори ҳудудига оқизилган.
Ҳолат бўйича мазкур ҳудуд учун масъул бўлган Чорвоқ сув омбори ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Шу билан бирга, ковланган ариқлар ва улар орқали ўтказилган қувурлар олиб ташланиб, ҳолат бартараф этилди.









