"Чорвоқ"да скутер бошқарувини йўқотган йигит икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Шу йилнинг 20 июль куни Бўстонлиқ туманидаги "Чорвоқ" сув омборининг "Бурчмулла" сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган фуқаро скутер ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида икки кишининг ўлимига сабаб бўлди.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    Шу йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Чорвоқ" сув омборининг "Бурчмулла" сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилди.

    Оқибатида катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаролар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди.

    Бош прокуратура хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260 моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

    Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates