Чуст туманидан ўтган магистраль йўл бўйида "Ҳунармандчилик маркази" ташкил этилади

    Урбанизация 5 март 2025 592

    Наманган вилоятининг Чуст туманида 4Р-112 магистрал йўл бўйида "Ҳунармандчилик маркази" ташкил этиш режалаштирилган. Ҳудуд замонавий инфратузилмага эга "Ҳунармандлар шаҳарчаси" сифатида фаолият юритади.

    Қайд этилишича, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бир қатор истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    Унда Давлатобод-Тўрақўрғон туманларини боғловчи магистрал йўл бўйида ҳам махсус саноат зонаси ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа 85 гектар майдонни қамраб олиб, саноат корхоналари ҳамда логистика марказларини жойлаштиришни назарда тутади.

    Ушбу саноат зона доирасида божхона омбори ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

    Шунингдек, Наманган шаҳар Уйчи кўчасидаги кейинги босқичда қайта қуриш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилиш ишлари бўйича тақдимот ўтказилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates