Cўх тумани тиббиёт туризми ривожланган ҳудудга айлантирилади

    Саломатлик 18 май 2022 1723

    Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳудуддаги тиббиёт туризми йўналишида янги масканларни ташкил этиш бўйича имкониятларни ўрганди. 

    Ўрганиш жараёнида аҳоли ва қишлоқ фаоллари билан суҳбатлар олиб борилди. Улар билан соҳадаги келгуси режалар бўйича маслаҳатлашилди.

    Марказий шифохона ҳовлисидаги бўш жойдан унумли фойдаланиб, замонавий диагностика маркази қуриш, Ҳушёр қишлоғидаги оилавий поликлиника биносида қўшимча 20 ўринли шифохона ташкил этиш ҳамда соғломлаштириш санаторийлари ва оромгоҳларни реконструкция қилиш бўйича келишиб олинди, дея хабар беради Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

    Шунингдек, туман марказий шифохонасининг хирургия бўлимини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, фаолиятни сифатли йўлга қўйиш ишлари амалга ошириладиган бўлди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates